Наманган вилоятидаги Давлат хизматлари марказларида олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилишга абитуриентларга зарур шарт-шароитлар муҳайё этилмоқда. Шу йилнинг 17 июнь куни Мингбулоқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

Тумандаги Чордона маҳалласи Меҳршох кўчаси 16-уйда яшовчи Достонбек Мирзақулов Фарғона Давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари Мингбулоқ тумани Давлат хизматлар маркази томонидан қабул қилинди ва 5 дақиқада кўриб чиқилди.

Таъкидлаш ўринлики, Достонбек ўтган йили талаба бўлиш истагида худди шу университетга ҳужжат топшириш учун Наманган вилоятидан Фарғона вилоятига борган, бироқ талабалик насиб этмаган. Бу йилги яратилган имкониятдан жуда қувонди. Айниқса ,ўтган йили ҳужжат топшириш учун 7 кун вақт кетгани, икки маротаба Фарғона вилоятига қатнаганини эслаб, Давлат хизматлари марказида унга кўрсатилган хизматдан боши осмонга етди.

Дарвоқе, абитуриентларимиз яратилган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда учта олий таълим муассасасидан бирига талаба бўлишлари мумкин. Шунингдек, ўтган йилгига қараганда бу йилги ҳужжат топшириш жараёни анча қулайлиги, муҳими ёшларнинг вақти ва нақди тежалиши эътиборга молик.

Дилноза Зокирова,

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими.

© namangan24.uz

--> -->