Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш, уларнинг вақтларини тежаш ҳамда узоғини яқин қилиш мақсадида Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Давлат хизматлари марказининг Нанай қишлоғидаги шохобчаси очилди.

Бу ҳақида “namangan24.uz” сайтига Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур шохобча Янгиқўрғон туманинг Сойбуйи маҳалласида ташкил этилиб, марказдан 55-65 км. узоқликдаги Нанай қишлоғи ҳудудидаги 10 та, Заркент қишлоғи ҳудудидаги 2 та  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 17 мингдан зиёд кишига давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

Шохобчада Давлат хизматлари марказида кўрсатилаётган барча хизматларни кўрсатиш имконияти яратилган, шунингдек, етарли техника билан таъминланиб, 4 мб/с тезликка эга оптик толали интернет тармоғига уланган.

© namangan24.uz

--> -->