Дунёни ташвишга солган коронавирус пандемияси қарши курашда санитария-эпидемиология соҳаси ҳал қилувчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонда айни соҳага кейинги пайтда кўрсатилаётган эътибор бугунги оғир, таҳликали вазиятда ўз натижасини бермоқда.

Наманган вилоятида тизимдаги марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида вилоят санитария –эпидемиология осойишталик маркази ва унинг туман марказларига 8 та “Нексия-3” ва “Дамас” хизмат машиналари берилди. Уларни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби раҳбари Фахриддин Маткаримов тантанали равишда топширди.

- Соҳамизга кўрсатилаётган бу каби давомли эътибор, ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашлар бизни янада аҳил-ҳамжиҳат бўлиб, астойдил меҳнат қилишга, Президентимиз томонидан билдирилаётган катта ишончни сидқидилдан оқлашга ундайди,- дейди Наманган вилояти санитария –эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори Рустамжон Ҳамроқулов.

© namangan24.uz

--> -->