Лимон дарахти барглари нега сарғаяди?
Лимон дарахти баргларининг сарғайишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
Биринчи сабаб: Ортиқча намлик ёки суғориш сабабли
Лимон дарахти сувни яхши ўтказувчи ва бўш тупроқларни ҳуш кўради. Иссиқхона шароитида суғориладиган сув, аксарият холларда чиқиб кетмайди ва иссиқхонада ортқича сув йиғилади ва бу тупроқ намлигининг ортишига сабаб бўлади. Намлик юқори бўлган тупроқларда дарахт ёки ўсимлик илдизлари етарлича нафас ололмайди ва стресга тушади, натижа физиологик жараёнлар бузилади ва буларнинг аломатларидан бири, баргларнинг сарғайиши.
Буни бартараф қилиш учун, лимон дарахтлари ўстирилаётган тупроқ шароитининг намлигини яхши назорат қилиш зарур ва суғориш жараёнида ортиқча сув туриб қолишининг олдини олиш зарур. Бундан ташқари, қиш мавсумларида намлик нафақат суғориш, балки иссиқхона ичидаги парланишдан ҳам ортади.
Иккинчи сабаб: Озуқа етишмаслиги сабабли - Азот (N)
Бу энг кўп тарқалган сабаблардан яна бири ҳисобланади.
Лимон дарахти Азотни (N) Фосфор (P) ва Калийдан (K) икки ҳисса ортиқча талаб қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Шу сабабдан лимон дарахтларини озиқлантиришда озуқаларни 2:1:1 NPK нисбатида бериш тавсия қилинади.
Лимон дарахтларида Азот (N) етишмаслиги оқибатида фотосинтез жараёни ишдан чиқади ва натижада баргларлар сарғаяди. Лимон дарахтларида Азот (N) етишмовчилиги дастлаб ёши катта барглардан ва аста секинлик билан ёш баргларда намоён бўлади. Лимон дарахтлари учун Азот (N) энг асосий озуқалардан бири ҳисобланади. Барглари қай ҳолда сарғайишига эътибор беринг, агар дастлаб ёши катта барглар ва сўнг ёш барглар сарғайса, демак баргларнинг сарғайиш сабаби Азот (N) етишмаслигидир.
Бунинг ечими, лимон дарахтларини Азот (N) билан озиқлантириш.
© namangan24.uz