Солиқ ва бошқа тушумлар давлатимиз иқтисодий-сиёсий салоҳиятини юксалтиришга, фахрийлар, етим болаларга нафақа, соғлиқни сақлаш ва таълим ҳамда бошқа бир қатор ижтимоий гуманитар соҳаларга сафарбар этилишини биламиз. Дейлик, бебаҳо бўлган мамлакатимиздаги тинчликни қандай меҳнатлар, заҳматлар эвазига сақланмоқда?

Афсуски, буни айрим, қалбига ғайристаклар ин қурган кимсалар тушунишни истамаяптилар, - десак ранжиманг.

Ҳозир нима кўп – йўловчи ташувчи транспорт кўп, улар ичида қайси русумдаги машина энг кўп кўзга ташланади – “Дамас”.

Чиндан ҳам... Наманган гуллар шаҳри ва том маънода “Дамас”лар шаҳри десак муболаға бўлмайди. “Дамас”ларнинг аксарияти эса йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланади. Лицензия, кунлик тўловларни ўз вақтида бажариб, қушдек енгил юрганлари кўп. Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки...

Янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Унинг ўзига тегишли “Дамас” русумли 50Х 016 LA давлат белгили автомашинада лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди.

Шавкат аввал судланмаган, маъмурий жавобгарликка тортилмаган. Қолаверса, қилмишидан пушаймон бўлди. Ушбуни инобатга олиб унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди...

Бу нимани англатади? Агар кимдир юқоридаги йигитдек қилмиш содир этаётган бўлса дарров ўзини ўнгласин. Қонуний асосда фаолият юритсин ва қушдек енгил тортсин. Акс ҳолда...   

Дилшодбек Турғунов,

Янгиқўрғон тумани маъмурий суди судья ёрдамчиси.

© namangan24.uz

Янгиликлар

--> -->