Мақола топилди: 20 та

1.ИИБ ходимини ҳақоратлаган "учар"лар ушланди

“Шерюрак” ҳайдовчилар ички ишлар ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишади ва ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармай жуфтакни ростлаб жўнаб кетишади.


2.МАСТЛИК КАСОФАТИ ёхуд "Дамас"чининг қалтис хатоси

Лекин, у маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишидан бўйин товлади. “Ғишт қолипдан кўчганда эса...”


3.Чустлик ҳайдовчини тунда маст юришга нима мажбур қилди?

Абдумавлон ярим тунда ғирт маст ҳолда “Нексия” автомобилини бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эътиборини тортди. Автомашина тўхтатилганда ҳайдовчининг маст экани аён бўлди.


4.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


5.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


6.Наманган "Ватанпарвар" ташкилоти: Ватан мудофаасига таянч бўлиб (видео)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар томонидан кейинги йилларда кенг кўламдаги ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.


7.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


8."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


9.Мингбулоқда истеъмолчилар жамияти аралашувида асоссиз оширилган йўл кира туширилди

Бу ўзбошимчалик тегишли мутахассислар билан ўрганилиб, йўл кира  ҳақини сунъий равишда ошириб юбормасликлари ҳақида керакли тушунчалар берилди ва бунинг натижасида йўл ҳақи пасайтирилишига эришилди.


10.Поп йўлида "Нексия" ағдаралиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Поп туманида яшовчи А. Э. ишонч қоғози билан Поп туманида яшовчи Б. Қ га тегишли “Нексия” русумли машинани “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.


11.МАРҒИЛОН КЎЧАСИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ? Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси изоҳ берди

Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.


12.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


13.Наманганда 20 ёшли қиз автоҳалокат қурбони бўлди

Шу йилнинг 26 апрель куни соат 15:45ларда Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р 112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 78-километрида юз берган автоҳалокат бир пиёданинг ўлими билан якун топди. Марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тезликни оширмаслик, йўл қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.


14.Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади

Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.


15.Қамчиқ довонидаги мудҳиш "авария" уч кишини ҳаётдан олиб кетди

63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувидаги “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувидаги иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг ёнғин юзага келган.


--> -->