Мақола топилди: 69 та
1. | Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими? Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари ўтказилмоқда. |
2. | НамДУда инновация: "Электрон деканат" қандай тизим? Университет талабаларининг билим даражасини юксалтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан таълимда янги инновация – “Электрон деканат” онлайн тизимини жорий этилди. |
3. | "Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди! Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади! |
4. | Лангар азиз бува ҳақида эшитганмисиз? Бу тарихий маскан ҳақида кайвони кексаларгина билишади. Санг қишлоғининг тарихий чуқур илдизларга бориб тақалиши, узоқ мозий даврга эга эканини инобатга олган ҳолда айтиш жоиз, манбаларни ўрганиб тадқиқот олиб бориш мақсадга мувофиқ! |
5. | Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди? Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди. |
6. | "Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди? “Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди. |
7. | Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор? Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. |
8. | Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган. |
9. | Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми? Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. |
10. | Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди. |
11. | Бурни ишқалмаган косонсойлик истеъмолчи: У энди хулоса чиқарадими? Гап шундаки, у “ҳеч ким билмайди” ёки “ҳеч ким кўрмайди” қабилида иш тутиб, токка ҳисоблагичдан ташқари уланиб олган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида у ушбу ҳаракати орқали таъминотчи корхона манфаатларига миллионлаб сўм зарар етказган. |
12. | "Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак. |
13. | Қандли диабетни даволаса бўладими? Қандли диабет, яъни “сахир” – чуқур хавотирга соладиган жиддий касаллик эмас. У фақат турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқдир. Унинг асоратининг олдини олиш учун курашилади. Ҳатто машҳур инсонларни ҳам бу “ширин дард” четлаб ўтмаган. Масалан, Голливуднинг таниқли юлдузи Силвестер Сталоне 6 ёшидан буён ушбу касаллик билан “бирга”дир. Айтмоқчи, тарғибот тадбирига 85 ёшли наманганлик отахоннинг ўзлари юриб келганликлари юқоридаги фикрларга исбот бўла олади. |
14. | Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди. |
15. | "Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди 1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди... |