Мақола топилди: 55 та

1.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


2.Вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёрқин ифодасини топмоқда.


3.ДХХ Наманганда қўшни давлатга 1,5 миллион доллар олиб ўтилишига чек қўйди

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жами 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.


4.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


5.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


6.Ниҳоят, "Навбаҳор" ғалабага эришди!

Севимли жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун бир гуруҳ содиқ мухлислар Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида “Навбаҳор” деган ҳайқириқлар асло тингани йўқ.


7.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


8.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


9."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


10.Йирик "контрабанда" тўхтатилди: "Лабо"да нималар бор эди?

Ўтказилган тезкор тадбирда, “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А. Ш бошқарувидаги “Labo” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.


11.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


12.Хонадонми ё маиший техника омбори? ёхуд 115 миллионлик музлатгичлар қаердан келди?

Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.


13.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


14.Наманганда абитуриентлар номидан тестга кирган уч талаба қўлга тушди

Фуқаро А.К.Д. “мижоз” абитуриентларни 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. “Калла” бўлишга сўз берган “учар” талабаларга уларга бириктирилган “мижоз” шартнома асосида ўқишга кирса 800 АҚШ доллари, “грант”га кирадиган бўлса 1 минг 200 АҚШ доллари беришини айтади.


15.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


--> -->