Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида тумандаги Нанай қишлоғида яшовчи фуқаро У. М. нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 115 миллион сўмлик кондиционер ва унинг ташқи агрегатлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ гуруҳи.

© namangan24.uz

--> -->