Наманган вилояти божхона бошқармасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган вакиллари билан ҳамкорликда маиший техника буюмларини ноқонуний айланмасини фош этишди.

 

Бу ҳақида республика Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирда, “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А. Ш бошқарувидаги “Labo” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

 

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 92 миллион сўм миқдоридаги 10 турдаги маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

 

Айни вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

© namangan24.uz

--> -->