Вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёрқин ифодасини топмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тузилган секторлар аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, одамларнинг ҳаёт даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташаббуси билан аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 1 майига қадар вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда шахсий сайёр қабуллар ўтказади.
Сектор раҳбарининг оммавий сайёр қабулида бошқа секторлар раҳбарлари ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этади.
Қуйида Наманган вилояти сектор раҳбарлари – вилоят ҳокими, вилоят прокурори, вилоят ИИБ ва давлат солиқ бошқармаси бошлиғнинг шахсий сайёр қабуллари жадвали билан танишасиз:
© namangan24.uz