Мақола топилди: 20 та

1.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


2.Вилоят божхона бошқармасида раҳбар ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикасининг Божхона тизими ҳудудий бошқаруви органларида раҳбарлар “рокировка”си амалга оширилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхоначиларининг биринчи раҳбарлари бир-бирлари билан ўз "пост"ларини алмаштиришди.


3.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


4.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


5.Наманган вилояти маҳалла ва оила бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Наманган вилояти бошқармасига раҳбарлар тайинланди.


6.Наманганлик юрист Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди

Шавкатжон Жўраевич Раҳимов 1968 йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкeнт давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги юрист. У прокуратура органларидаги фаолиятини 1996 йилда Норин тумани прокурорининг ёрдамчиси сифатида бошлаган.


7.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


8.Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.


9.1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими жорий этилади. Унинг ёрдамида ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш жараёнлари онлайн-режимга ўтказилади. Йил якунига қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.


10.Наманган вилояти прокурори Ўзбекистон Бош прокурорига ўринбосар бўлди

2019 йил июль ойидан буён Наманган вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлоновнинг лавозими кўтарилди. 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.


11.Наманган шаҳар бош солиқчиси ўзгарди

Аюбхон Турғунович Ғайбуллаев 1968 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2005 йили Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади.


12.Бугун туғилган кун: Ибратли умр йўли

Абдурасул Ғаппоровичнинг фарзандлари ва шогирдларига алоҳида фахр билан “Менинг рекордимини фақат такрорлаш мумкин, лекин янгилаб бўлмайди”, деган иборалари бор. Абдурасул ака нафақат мактабда, кириш имтиҳонида ва олийгоҳда ўқиш давомида, балки прокуратура ва суд органларидаги хизмати давомида Харьков шаҳри ва Тошкент шаҳридаги малака ошириш курсларида ҳам фақат “аъло” баҳолар олди, “тўрт” ёки ундан паст баҳо нималагини билмаган.


13.ДХХ фаолиятидан: Икки аёлни фоҳишаликка жалб қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Аниқланишича, 1987 йилда туғилган Н. Н. шу йилнинг март ойида Туркия давлатидан доимий яшаш манзилига қайтиб келгач, 1990 ва 1993 йилларда туғилган икки таниш аёлни Истанбул шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб, мўмай пул топишга қизиқтиради.


14.Наманганлик "ГАИ" мулозимининг жасорати туфайли каналда оқиб кетаётган аёл ўлимдан қолди

Эрталаб ишга кетаётсам, ўт ўчириш қисми олдида, канал кўприги яқинида тумонат одам тўпланиб турибди. Йўл ҳодисаси бўлдимикан, дея ўйлаб уларга яқинлашдим. Қарасам, каналда бир аёл оқиб кетяпти. Ҳеч нарсани ўйламасдан ўзимни сувга отиб, чўкаётган кишини олиб чиқдим.


15.Наманган вилояти ички ишлар бошқармасида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди

Ойбек Аълохонович Хўжақулов 1978 йил 25 июль куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2000 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-қурилиш институти), 2008 йили эса Ички ишлар Академиясини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог ва юрист.


--> -->