Вилоят божхона бошқармасида раҳбар ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикасининг Божхона тизими ҳудудий бошқаруви органларида раҳбарлар “рокировка”си амалга оширилди.
Яъни, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхоначиларининг биринчи раҳбарлари бир-бирлари билан ўз "пост"ларини алмаштиришди.
Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига Наманган вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Президентимизнинг 2019 йил 2 августдаги Ф-5488-сон фармойишига асосан божхона хизмати подполковниги Олимжон Ҳамиджонович Ҳожиматов Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 2 августдаги Ф-5489-сон фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Хайрулло Нарзуллоевич Файзуллоев Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
© namangan24.uz