Аюбхон Турғунович Ғайбуллаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг 461-сонли буйруғи билан Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаб келган Рустамжон Тўхтамирзаевич Нуриддиновнинг ўрнида иш бошлади.

Аюбхон Ғайбуллаев 1968 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2005 йили Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган станцияси ресторани қандолатчиси вазифасида бошлаган. 1992-2018 йилларда вилоятдаги солиқ органларида турли лавозимларида ишлаб келган.

Аюбхон Ғайбуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Аюбхон Ғайбуллаев 2019 йил декабрь ойида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, айни пайтда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади.

“Namangan24.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигига тайинланган Аюбхон Турғунович Ғайбуллаевга масъулиятли вазифада олиб борадиган эзгу ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

© namangan24.uz

--> -->