Мақола топилди: 30 та

1.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


2.Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамолиддин Каримович Алойдинов 1983 йил 15 март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.


3.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


4.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


5.Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 


6.Наманганлик Нодир Отажонов Бош вазирга маслаҳатчи бўлди

Нодир Собирович Отажонов 1967 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. У 1993 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини, 1999 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2000 йили эса республика Банк ва молия академиясини тамомлаган. Муҳандис-механик, иқтисодчи, молиячи мутахассисликларига эга.


7.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


8.Окибжон Иномов Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Окибжон Иномов 1984 йил 3 июль куни Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.


9.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


10.Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган.


11.Наманган муҳандислик-технология институтига проректор тайинланди

Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог.


12."Наманган ҳақиқати" газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


13.Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди

Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


14.Хайрулло Бозоровга янги матбуот котиби тайинланди

Хуршидбек Комилжонович Файзиев 1985 йил 31 январь куни Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг ижтимоий-маданий фаолият йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги – социолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.


15.Наманган вилояти молия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Зуҳриддин Баҳриддинов Баҳриддин ўғли 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.


--> -->