Мақола топилди: 51 та
1. | Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. |
2. | Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди. |
3. | Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. |
4. | Наманганлик Нодир Отажонов Бош вазирга маслаҳатчи бўлди Нодир Собирович Отажонов 1967 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. У 1993 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини, 1999 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2000 йили эса республика Банк ва молия академиясини тамомлаган. Муҳандис-механик, иқтисодчи, молиячи мутахассисликларига эга. |
5. | Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта. |
6. | Бош вазир муҳим вазифалар юзасидан Наманганга келди Ҳукумат раҳбари вилоятимиздаги сафари давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилди. |
7. | Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон, Миср, Исроил, Сингапур, Словакия, Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар. |
8. | Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди? Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган? |
9. | Наманганлик депутат Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди Раҳим Расулжонович Ҳакимов 1983 йил 2 январда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган давлат университетини, 2005 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори. Оилали, ўғил ва қиз фарзанди бор. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. |
10. | Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди Полковник Бунёджон Соҳибназарович Эгамназаров 1981 йил 9 февралда Наманган вилояти Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий техника мактабини, 2018 йили эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг қайта тайёрлов курсини тамомлаган. |
11. | Наманган муҳандислик-технология институтига проректор тайинланди Ойбек Каримович Эргашев 1982 йил 7 январь куни Наманган туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтининг бакалавриат, 2006 йили магистратура йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог-педагог. |
12. | Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади! Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. |
13. | Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор. |
14. | Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади! Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди. |
15. | Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. |