Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими  томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергиясидан ноқонуний ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланмоқда.

Жумладан, Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Карим Юнусов (исм- фамилия ўзгартирилган)  яшаш хонадони электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолатлар ошкор бўлди.

Аниқланишича, хонадон эгаси “ҳеч ким билмайди” қабилида иш тутиб электр ҳисоблагичдан ташқари электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди. Ушбу ҳаракати билан фуқаро ўғринча электр энергия тармоқларига уланиб олиши таъминотчи корхонага 10 миллион 58 минг сўм миқдорида зарар етказилишига олиб келди.

Бу билан фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, “уддабурон” истеъмолчига нисбатан энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима ҳам қўлланилди.

Агар хонадон эгалари тармоқдан қонуний тарзда фойдаланганларида эди зарар ва жарима суммаси оилавий бюджетнинг қайсидир қисмини тўлдиришга кетармиди?

Дарҳақиқат, тўлови аччиқ бўлса, унда ҳар бир мана шундай йўл тутмоқчи бўлган истеъмолчилар тармоқдан тўғри фойдаланиши зарур. Шунда бундай ҳолат юз бермайди.

Соҳибжон Рафиқов,

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори.

© namangan24.uz

--> -->