Мақола топилди: 36 та

1.Чегара бедарвоза эмас: Миллионлаб "конртабанда" маҳсулотлари тўхтатилди

“Шаҳар бедарвоза эмас” деган нақл бежизга айтилмаган. Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш туну кун ватанимиз посбонларининг доимий эътиборида бўлиб келади.


2.Чегара бедарвоза эмас: Миллионлаб "конртабанда" маҳсулотлари тўхтатилди

“Шаҳар бедарвоза эмас” деган нақл бежизга айтилмаган. Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш, сарҳадларимиз дахлсизлигини сақлаш туну кун ватанимиз посбонларининг доимий эътиборида бўлиб келади.


3.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


4.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


5.Чегара қўшинлари шай ҳолатда: 35 миллионлик "контрабанда" тўхтатилди

“Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган пурмаъно нақл бежизга таъкидланмаган. Таассуфики, ота-боболаримиз айтиб кетган бу ўткир ҳақиқатни ҳали-ҳануз англаб етмаган кимсалар орамизда учраб турибди.


6.Хонадонми ё маиший техника омбори? ёхуд 115 миллионлик музлатгичлар қаердан келди?

Наманган вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.


7.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


8.Контрабандага йўл йўқ: 216 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари тўхтатилди

Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


9.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


10.Вилоятдаги гигант корхона мол-мулклари нега хатловга олинди?

“Наманган агро кимё ҳимоя” жамияти нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мавқеи ва нуфузига эга бўлган корхоналардан биридир. Бу корхона Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётганлар қаторига киради. Бироқ...


11.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


12.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


13."Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди

1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди...


14.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

15.МАРҒИЛОН КЎЧАСИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ? Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси изоҳ берди

Kun.uz сайти ва ижтимоий тармоқларда “Наманган шаҳридаги абгор йўл: ҳайдовчилар асабидан, машиналар баллонидан айрилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Наманган шаҳрининг Марғилон кўчаси йўли ачинарли ҳолатда эканлиги, серқатнов йўлнинг бир неча йиллардан бери носозлиги аҳоли ва ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдираётгани, пиёдалар ўтиш жойи чизиқлари ҳам ўчиб кетгани, бу эса фуқаролар, хусусан, ўқувчилар учун хавф туғдираётгани билдирилган.


--> -->