Наманган шаҳри таркибига кируви Давлатобод тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг қарори билан бир қатор муҳим раҳбап кадр тайинловлари амалга оширилди.

Бу ҳақида "Namangan24.uz" ахборот порталига ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Ойбек Нарзуллаев хабар берди.

Хусусан, Улуғбек Шарифович Жалолов Давлатобод тумани ҳокимининг инвестисиялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.


Улуғбек Жалолов 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий - Наманган муҳандислик - иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик - технология институти) битирган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасида юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори мутахассислигидан бошлаган. У меҳнат фаолияти давомида бир қатор ташкилотларда масъул ва раҳбарлик вазифаларида иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар эса у Давлатобод тумани ҳокимлигининг ташкилий - назорат гурухи раҳбари сифатида фаолияти юритиб келган.

Маълумот ўрнида, туман ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Жалолов бир вақтнинг ўзида туман инвестисиялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳисобланади.

***

Муҳаммаджон Маъруфович Эгамбердиев туман ҳокимининг қарорига асосан Давлатобод тумани ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, Наманган шаҳар ҳкоимлигида турли масъул вазифаларда ишлаган. У мазкур тайинловга қадар Давлатобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

© namangan24.uz

--> -->