Дунё яралибдики ислоҳотлар, янгиланиш ва ривожланишлар доимо тинч-осойишта даврларда бўлган. Тинчлик ва тотувлик ўзи билан халқ фаровонлигини олиб келган. Юрт омон экан, ундан олимлар етишиб чиққан. Шукрким, биз ҳам мана шундай улуғ неъатлар жам бўлган юртда истиқомат қилмоқдамиз. Бугунги кеча-кундузда минглаган юртдошларимиз муқаддас манзилларда улуғ Ҳаж амалини амалга ошириш остонасида туришибди.

Тарихдан маълум қанчадан-қанча ота-боболаримиз бу кунларга етолмай эмин-эркинликни, осудаликни, кенгчиликни ва айнан муқаддас Ҳаж ибодатини бажаришни сўраб, илтижо қилиб ўтишган. Уларнинг дуолари ижобати ўлароқ келган замонда мана бугун биз яшаябмиз. Демак-ки бизларни зиммамизда шукур қилиш, имкониятлардан фойдаланиш каби бурчларимиз бор. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович ҳозирда муқаддас Макка шахрида бўлиб турган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳазратларига қўнғироқ қилиб, муборак сафарга отланган ўн беш минг ҳожиларимиз ҳолидан хабар олдилар.



Ўзбекистон тарихида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаган эди. Жорий йили Президентимизнинг шахсан ўзи ҳол аҳвол сўраб, қўнғироқ қилиб, юртимиз мусулмонларини кириб келаётган муборак Қурбон Ҳайити билан қутлаганлари, жорий йил шу пайтгача Ҳаж зиёрати учун юборилган ҳожиларнинг энг катта адади ибодатни бажараётгани ва мезбонлар томонидан ҳар йилгиданда яхшироқ хизматлар кўрсатилаётгани ҳар бир чин ихлослик мусулмон қалбини ифтихор билан тўлдиради. Хотиржам яшаётганимизга шукур қилиш ҳар бир жамиятимиз вакили учун бурчдир.
Дарҳақиқат, муқаддас динимиз бизларни тинчлик ва хотиржамликни қадрлашга, Аллоҳ таолонинг ушбу неъматларига шукур қилишга чақиради. Ношукурлик, неъматларни қадрламаслик эса Худо кўрсатмасин ана ўша инъомлардан маҳрум бўлишга олиб келади, дея огоҳлантиради.

Нуруллоҳ домла Жамолов,
Наманган шаҳридаги “Яҳёхон Тўра” жоме масжиди имом хатиби.
© namangan24.uz

--> -->