Бировнинг мулкига кўз олайтириш, уни босқинчилик йўли билан талон-тарож қилиш ҳеч қачон ўзини оқламаган жиркан иллатлардан биридир. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ички ишлар ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ана шундай жиноят фош этилди.


Шу йилнинг 6 август куни соат 17:00 лар чамасида Учқўрғон туманининг Фарғона маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ш яшаш хонадони олдида қўшниси Ш. Ю ва унинг оила аъзолари билан ўзаро тортишиб қолиб, жанжалашаётган вақтида, ушбу ҳолатни М.Шнинг уяли алоқа телефонида видеога олаётганида Ш. Юнинг “Iphone-5” русумли уяли алоқа телефонини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, олиб қўйиб, қайтариб бермаган.

Тезкор қидирув ишлар давомида Ш. Ю дан “Iphone-5” телефонини баённома орқали олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишида Ш. Ю томонидан содир этилган ғайри ижтимоий хавфли қилмиш оқибатида М. Ш га моддий ва маънавий зарар етган. Талончига нисбатан эса Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш) билан жиноят иши очилди.

Отабек Жалолов,

Учқўрғон тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси бошлиғи, капитан.

© namangan24.uz

--> -->