Савол: Мен ўзимнинг шахсий машинамда такси фаолияти билан шуғилланмоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак ва тўлов талаблари қандай бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 311-сон қарори билан 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади. Йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланиш учун давалат солиқ инспексиясидан ўзини ўзи банд қилинади ва давлат хизматлари орқали ушбу фаолият бўйича лицензия олинади.

Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинди. Ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобил транспорти том қисмига “ТAXI” таниш белгили тўқсариқ рангли фонар ўрнатилади.

Йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилиш ушун йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари ва фаолият лицензия варақасига учун йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари, жами йиллик 600000 минг сўм тўлов амалга оширилади.

Бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин.

Савол: Мен иккинчи гурух ногирониман ўқув машғулотлари учун компьютер олмоқчи эдим, менга қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Ҳукумат қарорига асосан ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланган.

Мазкур ҳужжатга асосан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатиб, махсус сертификат олган ҳамда тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар) харид қилиш учун ҳам субсидия ажратилади.

Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб бир юз саксон кун давомида амалга оширилиши лозим.

Субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун - 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили - 10 январдан қабул қилинади. Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали- ЯиДХП орқали давлат хизматидан эектрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

Ғайрат Бурхонов,

Наманган тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази катта мутахассиси.

© namangan24.uz

--> -->