Бугун – 2022 йил 1 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозимига номзод тўғрисидаги ташкилий масала кўрилди. Улбу лавозимга Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамованинг номзоди маъқулланди.

Зулайҳо Маҳкамова 1968 йил 29 август куни Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини тумандаги мактабда оддий ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг тумандаги вакили, Фермерлар уюшмаси туман фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази директори, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси, вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида иш олиб борган.

Зулайҳо Маҳкамова янги тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 © namangan24.uz


 

--> -->