Наманганнинг энг фаол имомлари сараланмоқда
Наманган шаҳридаги «Яхёхон тўра» жомеъ масжидида «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг Наманган шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакилли хабар берди.
Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган мазкур танловда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятидаги вакилининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икромов бошчилигида Наманган шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда имом-ноиблар тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича тузилган саволлар асосида билим ва малакаларини синовдан ўтказилди.
Танлов иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра;
«Хомиддин қори» жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур қори домла Насриддинов ғолибликни қўлга киритиб, ушбу танловнинг Наманган вилояти босқичида шаҳар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Фахрли иккинчи ўринни «Муҳаммад Паноҳ» жомеъ масжиди имом-хатиби Баҳодирхон домла Валихонов эгаллади. Учинчи ўрин эса «Абу Ҳанифа» жомеъ масжиди имом-хатиби, "Вақф" фондининг вилоят бўлими раҳбари Шукруллохон домла Турсуновга насиб этди.
© namangan24.uz