Наманганда янги тергов судьялари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (10.06.2024 йил, ПФ-89-сонли) билан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгашининг тергов судьяси лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашга доир йиғилишлари бўлиб ўтди, якунда тегишли тайинловлар амалга оширилди.
Алоҳида қайд этиладики, тергов судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Кенгаш қарорлари 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. Унгача тайинланган тергов судьялари аввалги лавозимида фаолиятини давом эттиради.
Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорларига мувофиқ:
Наманган вилояти бўйича:
Зиявитдинов Озод Лутфитдинович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;
Улуғбеков Машрабжон Рузибувоевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;
Кимсанов Нодиржон Солижонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Мухаммадаминов Жамшидбек Бахтиёрович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Эргашев Ёрқин Якубжонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Жўрабоев Дадажон Шавкатбекович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Аброров Азизбек Самиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Юлдашев Сарваржон Солижонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Турсунов Олимхўжа Орибхўжаевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Турабоев Рахматилло Ибрагимович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Дадаханов Алишер Хаписович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Хўжамқулов Алишер Йўлдошевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.
Янги тайинланган тергов судялари 2025 йил 1 январдан вазифаларига киришади. Унга қадар улар ҳозирги лавозимларида фаолиятларини давом эттиради.
© namangan24.uz