Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари Пленуми бўлди.

Пленумда ташкилий масала муҳокама қилиниб, партия лидери Алишер Қодиров ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши раиси лавозими учун Дилноза Зоҳидхоновна Азизова номзодини илгари сурди.

Ушбу кўрсатилган номзод партия вилоят кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиб, раисликка сайланди.

Дилноза Азизова 1986 йил 28 январда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Меҳнат фаолияти давомида таълим муассасалари, Маънавият тарғиботи маркази, "Миллий тикланиш" партияси, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги тизимида масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йил февраль ойидан буён "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани" ахборот кутубхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
 

Оқилхон Дадабоев,

© namangan24.uz

--> -->