Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди
Бугун - 2024 йил 30 июль куни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ҳотамов ва Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчилигида вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, ҳудудлардаги бош отинойилар ҳамда вилоят вакиллиги масъул ходимлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу ҳақида "Namangan24.uz" ахборот порталига Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, мазкур йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, узоқ йиллар маориф соҳасида самарали меҳнат қилган Ходияхон ҳожи ая Раҳмонова ўз аризасига биноан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси (вилоят бош отинойиси) вазифасидан озод этилди.
Наманган вилояти бош имом-хатибинин ёрдамчиси - вилоят бош отинойиси лавозимига бугунги кунга қадар Чортоқ тумани бош отинойиси вазифасида хизмат қилиб келаётган Ашурахон ҳожи ая Хўжаева тайинланди.
© namangan24.uz