Шу йил 22 декабрь куни бўлган муҳим сиёсий тадбир - вакиллик органларига сайловларнинг дастлабки натижалари бўйича вилоят сайлов комиссияси расмий маълумотларни ошкор қилди.

Вилоят сайлов комиссияси раиси Шокиржон Мирзааҳмедовнинг маълум қилишича,

Наманганда рўйхатга олинган 1 миллион 581 минг 539 фуқародан 1 миллион 203 минг 151 нафари, яъни сайловчиларнинг 76,1 фоизи сайловларда иштирок этди.

Натижаларга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 13 та округдан 11 тасида овоз бериш жараёнлари муваффақиятли ўтди.

Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан - 3 нафар номзод,

"Миллий тикланиш" партиясидан - 1 нафар,

Халқ демократик партиясидан - 4 нафар,

"Адолат" партиясидан - 2 нафар,

Экологик партиядан 1 нафар номзод

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

Наманган шаҳридаги "44-Сардоба" ва Уйчи туманидаги "49-Уйчи" сайлов округида парламент депутатлигига сайловлар такрорий ўтказилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига:

ЎзЛиДеПдан - 13 нафар,

ЎзМТДПдан - 6 нафар,

ЎзХДПдан - 14 нафар,

"Адолат" СДПдан - 3 нафар,

ЎзЭПдан - 4 нафар

депутат сайланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи қатор округларда сайловлар такрорий ўтказилади.

Такрорий сайловлар икки ҳафта муддатда ўтказилади.

© namangan24.uz

--> -->