Фарруҳ Халилов яшаш хонадонида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига зид равишда иш тутган. Яъни, у электр ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб 5616 квт. электр токидан ноқонуний фойдаланиб Косонсой тумани электр таъминоти корхонаси манфаатларига 1 миллион 400 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Адолат қарор топди. “Уддабурон” истеъмолчининг қилмиши сабаб юзага келган зарар унинг ҳисобидан қопланди. Қолмишига у келтирилган зарарни тўлаши билан биргаликда 101 минг 365 сўм миқдорида жарима жазосига тортилди. 

Биз бу билан башарти орамизда Фарруҳ Халилов сингари неъматлар ҳақига хиёнат қиладиган, ўзгалар етиб борадиган таъминотни ўзлаштирадиган кимсалар бўлса огоҳлантирмоқчимиз. Қинғир ишнинг қийиғи барибир ошкор бўлади. Зеро, текин ва ҳаром нарса барибир тешиб чиқади.

Равшан Ҳошимхўжаев,

Косонсой тумани маъмурий суди ёрдамчиси.

Наргиза Исмоилова,

суд архивариуси.

© namangan24.uz

--> -->