Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан ҳозирга қадар 5491 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 655 тага ёки 10,7 фоизга камайган бўлса, бунда ҳар 1 минг нафар аҳолига 15 та мурожаат тўғри келган. Ушбу мурожаатларнинг 2617 таси ёки 47,6 фоизи ижобий ҳал этилган.

Таҳлиллар давомида шаҳар аҳолисидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларининг хатти-ҳаракатларининг норози бўлиб йўлланган мурожаатлар сони 2023 йилда 362 тани, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 391 тани ташкил этгани кузатилиб, жорий йилда 29 тага камайгани аниқланган.

Хусусан, 2023 йилда ҳокимликларнинг фаолияти юзасидан 70 та, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фалияти юзасидан 137 та ва 155 та бошқа ташкилотлар фаолияти юзасидан келиб тушган.

Мурожаатларда кўтарилган масалар бўйича таҳлил қилинганда, моддий ёрдам, пенсия, нафақа ва алимент бўйича 992 та, электр, ичимлик суви ва газ таъминоти бўйича 750 та, меҳнат ва аҳоли бандлиги 128 та, соғлиқни сақлаш 311 та, кредит бўйича 120 та, уй-жой бўйича 533 та, ер муносабатлари юзасидан 104 та ва 96 та йўл инфратузилмаси бўйича келиб тушгани маълум бўлган.

Шунингдек, шаҳар аҳолисидан 2023 йилда Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонасига бориб, қилинган мурожаатлар сони 119 тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 тага ёки 27 фоизга камайган.

Юқоридаги маълумотлардан шуни биламизки, шаҳар ҳудудида аҳоли мурожаатларини ҳал этиш йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хулоса қилиб айтганда, Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.

Ҳожиакбар ДАДАБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси

© namangan24.uz

--> -->