Чустда "Истеъмолчи кутубхонаси" қурилади
Наманган вилоятининг Чуст туманида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Истеъмолчи кутубхонаси” барпо этилади.
Бу ҳақида “Namangan24.uz” сайтига федерация матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Наманган вилоятида бўлиб, Чуст тумани ҳокими Баходир Охунов билан учрашув ўтказди.
Федерация раиси ва туман ҳокими Чуст туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида, шунингдек, туман марказий қисмида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Чуст тумани жамияти маъмурий биноси ҳамда “Истеъмолчи кутубхонаси”нинг қурилиши юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқотда туман ҳокими Баходир Охунов федерация ташаббусларини қўллаб қувватлашини ҳамда келгусида ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
© namangan24.uz