Халқимиз орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган қонун лойиҳаси «Миллий тикланиш» фракцияси томонидан қўллаб- қувватланмагани боис ялпи мажлис кун тартибига киритилмади.

Хўш у қайси қонун эди?

«Ўзбекистон Республикасининг айрим айрим қонун хужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамланишига қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги  Қонун лойиҳасида халқнинг чиқинди тўловларидан қарздорлик ҳолати аниқланганда, электр энергияси тармоғидан «узиб» қўйилишидан бўлган ҳавотири ўринли ва бу партия депутатлари томонидан узоқ муҳокамалар остига олинди.

Натижада фракция депутатлари талаби билан Қонун лойиҳаси ялпи мажлис кун тартибидан чиқарилди.

Муҳокама жараёнида мутасаддиларнинг чиқинди тўловини электр энергияси тизимига уланиши, қарздорликлар бу орқали ундирилиши бўйича техник тайёргарлик кўрилгани хусусида гап борди. 

Тўғри,  юртимизнинг катта шаҳарларида чиқинди олиб кетиш ва уни утилизация қилиш бўйича бир қатор ижобий ечимлар бордир, аммо чекка ҳудудларда чиқинди тўплаш бўйича муаммолар борлиги, чиқинди ташиб кетувчи пудратчиларнинг талабга жавоб бермайдиган хизмати каби муаммоси ҳал бўлмаган масалалар бор.

Шахсан ўзимда ҳам савол туғилди, чекка ҳудудлар аҳолиси чиқинди чиқармасдан ҳовлиларда кўмиб ўзи бартараф этаётган бир вақтда, кўрсатилмаган хизмат учун қандай қилиб чиқинди тўловини ундириш мумкин?! 

Бу масалалар анча муҳокамали ва мавжуд ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳозирча бу Қонун лойиҳаси ялпи мажлис кун тартибига киритилмади.

Дилноза Азизова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
© namangan24.uz

--> -->