Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ашула ва рақс харбий оркестри томонидан эл суйган санъаткорлар ва ёш, иқтидорли хонандалар билан биргаликда юртимиз бўйлаб гастрол сафарлари доирасида Норин туманида галаконцерт уюштирилди.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, Она Ватанни севиш, унинг бир қарич тупроғини ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юртимизга муносиб фарзанд бўлиш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шону шавкатини янада ошириш, тараққиёти йўлида ўзини дахлдор ҳис этиш ҳар бир ёш учун қалб қўъри ва виждон амрига айланиши лозим! Она Ватанимизни мадҳ этувчи янграган қўшиқлар ўғил-қизлар дилига айни шу мақсадларни жо қилган бўлса не ажаб.

Таниқли сўз устаси, қизиқчи Зокир Очилдиевнинг ташрифи барчани бирдек қувонтирди. Боиси, Зокир қизиқни кўрган хар қандай томошабин юзига табассум югуради, албатта.

Концерт дастурида умидли хонандалар Дилноза Исмияминова ва Шерали Бекмуродовлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар ёшу кексага байрамона завқ бағишлади.

- Норин туманида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва инсонларнинг юзидаги шукроналик ҳисларидан дилим ғурурга тўлди. Туман ёшлари орасида иқтидорлилари жуда кўп экан. Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг санъат соҳасида эгаллаган ютуқлари таҳсинга лойиқ, - дейди Шерали Бекмуродов.

Аброрбек Турғунов,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоли.

© namangan24.uz

--> -->