Наманган шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун бугунги пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда брифинг ўтказилди. Унда сўзга чиққан Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев вилоят марказида ҳукм сураётган асл эпидемиологик вазиятни очиқлади.

Ушбу брифингда ҳоким ўринбосарлари – Рустамжон Исоқов, Абдулходи Иминовлар Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир чиқарилган қарорларининг Наманган шаҳридаги ижроси юзасидан ахборот бердилар.

Хусусан, бугунги пандемия шароитида аҳолига ўзини яккалашнинг беқиёс аҳамиятини барча ОАВлар орқали аниқ ва жонли мисоллар билан ёритиш кераклиги таъкидланди. Брифингда шу масала алоҳида таъкидландики, шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкам. Иқтисодиёт тармоқлари барқарор. Мавжуд 1456 хўжалик субъектидан 1357 таси барқарор ишламоқда.

Брифингда қайд этилганидек, Наманган шаҳрида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2674,5 минг сўмни, халқ истеъмол маҳсулотлари 1646,3 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 3872,4 минг сўмни, хизматлар кўрсатиш 2951,3 минг сўмни ташкил этди.


Шундай экан, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро агар зарурат бўлмаса фақат уйда қолиши даркор. Бу эса инфекция занжирини узиш ва келгусида уни тезроқ енгиш имконини беради. Бу муҳим чақириқ ўтказилган тадбирнинг асосий туб моҳиятини очиб берди.

© Namangan24.uz

--> -->