Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2021 йил 15 октябрдаги 115-сонли буйруғи билан қатор раҳбар-кадр тайинловлари амалга оширилди.
Хусусан, мазкур буйруқ асосида:
Шокирбой Абдулҳаметович Ҳайдаров – Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - шаҳар кўп тармоқли поликлиникаси мудири;
Лайло Рўзибоевна Аҳмедова – Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;
Дилмурод Усмонжонович Исмоилов – Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;
Наимахон Шомирзаевна Холмирзаева – Норин тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;
Наргиза Муҳаммаджоновна Турсунова – Давлатобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири;
Зулфия Мухторжоновна Мамаджонова – Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири этиб тайинландилар.
Бу ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ахборот хизмати “Namangan24.uz” ахборот порталига маълум қилди.
© namangan24.uz