Япониянинг “Balcom Group” компанияси президенти Тетсуро Ямасака амалий ташриф билан Наманганда бўлди. Япон компанияси Наманган шаҳрида хусусий мактаб очиш лойиҳасига инвестиция киритишни режалаштирмоқда.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Тетсуро Ямасака ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Бир ярим гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган ушбу мактабда 525 нафар ўқувчига халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш кўзда тутилмоқда.

Мактаб қурилиши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, вилоят ҳокимлиги ва “Balcom Group” компанияси ўртасида инвестицион келишув имзоланади.

Учрашувда Наманган ҳамда Хиросима ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишуви имзоланиши масаласи муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->