Ўтиб бораётган 2020 йил замондошларимиз қалбида ўзгача муҳрланиб қоладиган бўлди. Боиси, бутун дунёни бирдек жиддий ташвишга солган “Covid-19” ҳали ҳам ўз таъсирини йўқотганича йўқ. Шундай оғир паллада юртимизда бу кўзга кўринмас вирусга қарши кенг кўламдаги чоралар кўриш давом этмоқда.

Қайд этиш керакки, коронавирус пандемияси бошланган илк кездаёқ қатъий карантин тадбирлари ташкил этилиб, таълим муассасалари фаолияти ҳам тўхтатилган эди. Шукрким, юртимиза карантин чоралари босқича-босқич юмшатилиб, аввалги одатий ҳаёт тарзига аста-секин қайтилмоқда.

Айни кунларда барчани бирдек қизиқтираётган саволлар жуда кўп аслида. Хўш, умумтаълим макталари қачон фаолиятини қайта тиклайди? Янги ўқув йилига қай даражада тараддуд кўрилмоқда? Ўқувчилар учун етарли шароитлар мавжудми?

Бу борада Наманган шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида ҳам тайёргарлик авжида. Мактабда янги ўқув йили учун 1 синфларга жами 270 нафар бола қабул қилинади, 8 та янги синф очилади. Қабул жараёнлари аса карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилди. Янги ўқув йилида жами 2410 нафар ўқувчи таълим олади. Ўғил-қизларга ўз касбининг устаси бўлган 110 нафар тажрибали педагог сабоқ беради.

Мактабнинг кириш дарвозаси олдига дизенфекцион туннел ўрнатилди. Синфлар кесимида ўтиш йўлакчалари барпо қилинди. Оралиқ масофани сақлаш жараёнларини мунтазам равишда ўқувчиларга эсалатиб туриш мақсадида мактаб ҳовлисига “Оралиқ масофани сақланг!” номли чорловлар чизилди. Ҳар бир ўқув биноси олдига махсус қўл ювиш манзиллари жорий этилди. Синф хоналарида эса тана хароратини ўлчовчи мосламалар мавжуд.

Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоаси янги ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мақсадимиз эса эртанги кун эгалари бўлган ёшларнинг саломатлигига эътиборган қаратган ҳолда пухат билим беришдир.

Муқаддасхон Эргашева,

Наманган шаҳридаги 26-умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси.

© namangan24.uz

--> -->