Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожалантириш бўйича секторлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туман ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ идораларининг раҳбарлари бошчилигида тузилган секторлар самарали фаолият кўрсатмоқда.

 

Шу йил 1 февралдан бошлаб барча сектор раҳбарлари зиммасига ҳудудларда уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва ечимини топиш, шунингдек, оммавий сайёр қабуллар ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

 

 

- Президентимизнинг қарор ва фармонларини ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги тўртта сектор раҳбарлари ва сектор ишчи гуруҳ аъзолари  билан уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини топишда кўмаклашишга катта эътибор қаратмоқдамиз, - дейди Мингбулоқ тумани Халқ қабулхонаси мудири Адҳам Алимов. - Энг муҳими, хонадон вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти  ижобий эчим топмоқда. Хусусан, Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида  Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди. 

 

Ҳозирга қадар барча сектор ишчи гуруҳи томонидан қарийб 16 минг 604 хонадон ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида қарийиб 1700 дан ортиқ муаммо аниқланиб, 1350 таси жойида бартараф этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган муаммолар эса тегишли корхона ва ташкилотлар зиммасига юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

- Тадбиркор бўлсам, одамларни иш билан  таъминласам деб орзу қилар эдим, - Чордона маҳалласида яшовчи фуқаро Рустамжон Турғунов. - Ишчи гуруҳ аъзоларига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини очиб, тадбиркорларни йўлга қўйиш истагиним борлиги бироқ, банкдан кредит олишда бироз муаммо бўлаётгани билдирдим. Орадан 2-3 кун ўтар ўтмас, Халқ банки ходимлари ушбу муаммони ўрганишиб, менга 20 миллион сўм кредит ажратишди. Ана энди мен тадбиркор бўла оламан.

 

Секторлар фаолиятида нафақат мурожаат қилган фуқаролар муаммоларини ҳал қилмоқда, балки ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришни жадаллаштир ишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Рустамжон Хакимов,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Мингбулоқ туманидаги Халқ қабулхонаси

маъсул ходими.

© namangan24.uz

--> -->