Наманган футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедов юртимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда тиббиёт муассасалари учун зарур воситаларни тақдим этди.

Ҳамюртимиз туҳфа қилган тиббий комбинезонлар, ҳимоя кўзойнаклари ва юз ҳимоя ниқоблари Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида яқин кунларда мамлакатимизга етказилади.

Қайд этиш жоиз, бундан бир ҳафта аввал Ўзбекистонга машҳур ака-ука Аҳмедовлар Наманган шаҳридаги бир қатор маҳаллаларга бориб, ҳозирги пандемия даврида қийналган, ногиронлари бор хонадонларни йўқлаган эди.

© namangan24.uz 

--> -->