Мақола топилди: 10 та
1. | Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида! Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган. |
2. | НамДУ ректори янги лавозимга сайланди Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди. |
3. | Сайловлар 600дан зиёд халқаро кузатувчи нигоҳида бўлади Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда. |
4. | Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади “Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди. |
5. | Наманганда боғчага қамров икки бараварга ошди Наманган вилоятида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу борада Норин туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга молик. |
6. | "Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди? Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. |
7. | Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди Ушбу тайинлов масалаласида Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирок этдилар. |
8. | Косонсойлик тадбиркорларда ташаббус уйғониши керак Туман ҳокими Баходир Юсуповнинг қайд этишича, Косонсой вилоят аҳолисининг 8 фоизини ташкил этган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жудаям паст - атиги 3,6 фоиз кўрсаткичга эга. Косонсойликлар сўнгги кунларда бўлаётган ижобий саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, янгича ёндашувда иш ташкил этиши даркор. Бунинг учун тумандаги тадбиркорларда улкан салоҳият мужассам. |
9. | Наманганлик журналист ва блогерлар "ўқ отиш"га киришди 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида “Ватанпарвар” тасарруфидаги спорт мажмуасидаги “Ўқ отиш тири”да илк бор ташкил этилган мазкур мусобақада марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 64 нафар ижодкор мерганлик борасидаги маҳоратини синаб кўрди. |
10. | Наманган вилоятига янги бош отинойи тайинланди Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, ҳудудлардаги бош отинойилар ҳамда вилоят вакиллиги масъул ходимлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. |