Мақола топилди: 11 та
1. | Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз! Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда. |
2. | Наманган бўйлаб "шараф лентаси" тарқатилди Кўча бўйлаб сайрга чиққан юртдошларимиз, туристлар кўксига Ўзбекистон давлат байроғи тасвири туширилган, Ватан ҳимоячиларининг шарафли қаҳрамонликларини ўзида ифодалаган ленталар тақиб қўйилди. |
3. | ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ... Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади... |
4. | Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди “Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган. |
5. | Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи! Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди. |
6. | Халқаро фан олимпиадасида ғолиб чиққан наманганлик 11 ўқувчи муддатидан аввал талаба бўлди Халқаро олимпиаданинг 1-ўрин соҳиблари Шарда университетига гранд асосида қабул қилинади. 2-ўрин эгалари Шарда университетига 50 фоиз контракт тўловга имтиёз ва 3-ўрин соҳиблари Шарда университетига 30 фоиз контракт тўловга имтиёзга эга бўлишади. Наманган вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида республика бўйича фахрли 2-ўринни эгаллашди. |
7. | "Наманган олмаси" Россияни лол қолдирди! Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби (собиқ санъат коллежи)нинг 11 нафар ўқувчиси яқинда Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида сиртдан ўтказилган “Мы вместе-2020, Волгоград” - “Биз биргамиз - 2020, Волгоград” халқаро онлайн кўрик-танловида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади. |
8. | "Келажакдаги касбим": Наманган ва Жалолободдаги мактаб ўқувчилари онлайн мулоқотда! - Ёшим 15да. Қирғизистонда туғилганман. Бундан 10 йил аввал ота-онам билан бирга Шамалдисайдан Учқўрғонга кўчиб келганмиз. Ўзбекистондаги мактаб менга ўз бағрини очди. Шу ерда таълим-тарбия олаётганимдан хурсандман, - дейди Умрзоқ Қосимжонов. - Қирғизистонлик тенгдошларимга ўз қизиқишларим ва келгусида эгалламоқчи бўлган касбим ҳақида сўзлаб бердим. “Манас” достонидан парча айтганимни хурсандчилик билан қарши олишди. |
9. | Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда? Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар. |
10. | Наманганлик спортчи Паралимпия ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди "Токио-2020" Паралимпия ўйинларида Наманган вилоятининг барча вакиллари - Нозимахон Қаюмова, Нурхон Қурбонова, Феруз Сайидов ва Довурхон Кароматов вилоятимизга умумий ҳисобда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медални ёздириб қўйишди. |
11. | Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди. |