Мақола топилди: 21 та

1."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


2.Ниҳоят, "Навбаҳор" ғалабага эришди!

Севимли жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун бир гуруҳ содиқ мухлислар Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида “Навбаҳор” деган ҳайқириқлар асло тингани йўқ.


3."Ёшлар кубоги" кимга насиб қилди?

Косонсойдаги турнир Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилди.


4."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


5.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


6.Олмалиқда кутилмаган якун: "Навбаҳор" тайёр ғалабани бой берди

Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.


7."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


8.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


9.Андрей Канчельскис: Наманган ҳокими – жонкуяр, ёрдамчилари эса...

Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган. Лекин мен нолисам, уят. Мени қўлларида кўтариб юришди. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, “топ” жамоаларга бошоғриқ бўла олдик. "Навбаҳор" 14 йил деганда медални қўлга киритди.


10.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


11.Одил Аҳмедов эркин агентга айланади-ми?

Одил Аҳмедов Чин юрти суперлигасижа Шанхай шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган “Шанхай СИПГ” жамоаси сафида уч йилдан буён тўп суриб келади. Ўтган мавсумда ҳамюртимиз клубнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган эди.


12.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


13.Наманган футбол бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади!

Наманган шаҳридаги “Ёш куч” ўйингоҳида жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган сунъий қопламали майдон фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ Равшан Эрматов, Вадим Абрамов, Одил Аҳмедов каби нуфузли меҳмонлар, Фарғона водийси вилоятларидан келган мураббий ва футболчилар, миллионлар ўйини ихлосмандлари билан гавжум бўлди.


14."Навбаҳор" бош мураббийидан таклиф: 1-даврани тезроқ якунлаш керак

Агар ўйинлар мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, қандай тасаввур қилишим мумкин? Албатта, футбол учашувларини томошабинларсиз ўтказиш осон кечмайди. Бундай ўйинларда футболчиларда иштиёқни уйғотиш қийин. Аммо наилож, коронавирус пандемияси сабабли, улар шундай ҳолатда тўп тепишга мажбур...


15.Даврон Ҳошимов: Хориждан таклиф бор эди, аммо "Навбаҳор"да кўпроқ ўсишга эришаман

Даврон Ҳошимов футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор” “Локомотив” жамоаларида тўп сурган. У 2018 йилги мавсумда “Навбаҳор” клуби таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2049 дақиқа ҳаракат қилган, чемпионат бронза медалини қўлга киритган.


--> -->