Мақола топилди: 13 та

1.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


2.Наманганда "Ёшлар марафони": Ҳоким велосипедда!

Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.


3.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


4."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


5.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


6.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


7.Наманганда 80 минг ўқувчи қатнашган онлайн-танлов ғолиблари аниқланди

Президентимизнинг Беш ташаббуси доирасида «Энг яхши чолғу ижрочиси», «Энг яхши рассом», «Энг яхши хонанда», «Энг яхши ижодкор», «Энг яхши спортчи», «Энг яхши дастурчи», «Энг яхши китобхон», «Она тили миллат руҳи», «Ёш китобхон», «Китоб –маънавият калити» йўналишларидаги онлайн-танловда барча шаҳар ва туманлардан 80 мингдан зиёд ўқувчи ва педагоглар қатнашди. Улар орасидан 22 минг 604 нафар ўқувчи ва 425 нафар ўқитувчининг ижодий ишлари саралаб олинди.


8."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


9."Ватанпарвар" Наманган: Мақсадимиз мард ва жонкуяр ёшларни тарбиялаш

Эътироф этиш жоиз, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эртамиз эгаларини спортга қизиқтириш, уларнинг салоҳияти ва интилишларини юзага чиқаришда алоҳида ташаббус кўрсатиб келмоқда. Учқўрғон туманида 1,70 гектар майдонда Марказий Осиёжа ягона бўлган, уч конфигурацияли замонавий картодром барпо этилди. Ушбу картинг мажмуасида спортчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланди.


10.Поплик муаллима Дубайдаги халқаро танловининг тақдирлаш маросимида қатнашади

Асосий ташкилотчи сифатида илк бор “Ўқитувчилар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этган танловда олти номинация бўйича ғолибларнинг ҳар бирини мукофот пули билан тақдирлаш ҳамда ғолибларни ҳар йили Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро маросимдаги иштирокини таъминлаш кўзда тутилган эди.


11.Биатлончилар Чортоқда жам бўлди: Ҳоким кубоги кимга насиб этади?

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Чортоқ туманида спортнинг “ёзги биатлон” тури бўйича вилоят ҳокими кубоги учун вилоят биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилди.


12.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


13.Наманганлик журналист ва блогерлар "ўқ отиш"га киришди

27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида “Ватанпарвар” тасарруфидаги спорт мажмуасидаги “Ўқ отиш тири”да илк бор ташкил этилган мазкур мусобақада марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 64 нафар ижодкор мерганлик борасидаги маҳоратини синаб кўрди.


--> -->