Мақола топилди: 10 та

1."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


2.23 миллион алиментни олдиндан тўлаган фуқарога чеклов олиб ташланди

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, Улуғбек 2024 йил апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради.


3.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


4.Наманган вилояти бош солиқчиси давлат мукофоти билан тақдирланди

Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти солиқчиларига бош бўлгач, соҳада туб ўзгаришлар қилинди. Айрим ходимлардаги ўзибўларчилик, масъулиятсизлик каби иллатларга қарши курашга киришилди. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ишчи-ходимларнинг шароитини яхшилаш, улар ўртасида ижро интизомини қарор топтириш, вилоятда солиқ ва бюджет тушумларини тартибга солиш бўйича ҳам сезиларли натижаларга эришилди.


5."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


6.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

7.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


8.Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти нималардан иборат?

100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини аниқлаб берди. Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — ...


9.Апостиль қандай ҳужжатларга қўйилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги «Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 732-сон қарори имзоланди.


10."Декрет пули" қандай ҳисобланади?

Меҳнат кодексига кўра, аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили (“Декрет таътили”) берилади.


--> -->