Мақола топилди: 25 та

1.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


2.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


3.Наманганда халқаро Ислом академияси анжумани бошланди

"Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бошланган Ўзбекистон халқаро Ислом академияси минтақавий филиалининг ўқув семинарида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги диний соҳа ходимлари малака оширмоқдалар.


4.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


5.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


6.2020 йил яхши ниятлар билан бошланди: Бибиона зиёратгоҳида хайрия тадбири

2020 йилни ҳам юқори натижалар билан ўтказиш мақсадида Бибиона зиёратгоҳида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулҳай қори домла Турсунов, Чуст тумани ҳокими Баходир Охунов ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида тарихий обида ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.


7.Наманган масжидларида ибодатлар вақтинча тўхтатилди

Наманган вилоятида 2020 йил 16 март куни аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Вилоятда жами 187 та масжид бўлиб, ҳозирда уларни дезинфекция қилиш тадбирлари бошланган.


8.Президент қарори: Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

2020 йил, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилиши белгилаб берилди.


9.Ўзбекистонда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 5 июнь кунидан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди. Бунда оралиқ масофа 1,5 метр масофа сақлашлик, ибодатга келувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш каби карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлиги белгиланди.


10.Яхшиларга ёндашиб: Уламо Ҳорунхон домла Аюбхонов 80 ёшда!

Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар.


11.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


12.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


13.Шавкат Мирзиёев: Мактабларни очишимиз керак

Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ. Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Набираларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?


14.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


15.Шайх ҳазратларини хотирлаб: Аллоҳ сизни сийлабди

Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қиз фарзандини жуда яхши кўришларига гувоҳ бўлганман. 2013 йил ёз фаслида Ҳазратни зиёрат қилгани уйларига бордим. Ҳазрат бу сафар анчада кўришдик дедилар. Бу гапга ўзимни йўқотиб қўйдим. Ҳазратга янгиликлар бор дедим. Ҳазрат ҳўш! Қани-қани айтингчи Муҳаммад Бобур жаноблари!


--> -->