Мақола топилди: 14 та

1."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


2.АХБОРОТ ХУРУЖИ ёхуд огоҳ бўлинг, ниқобли "чаён"

Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «пар­ти­занлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тар­қалган.


3.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


4.Алишер Усмоновдан навбатдаги ҳотамтойлик: Ҳар бир оилага 2,5 миллион сўм!

Келиб чиқиши наманганлик бўлган таниқли тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон халқига навбатдаги инсопарварлик саховатини кўрсатди. У вилоятимиз аҳолисига 2 миллиард 500 миллион сўм хайрия қилди.


5.Донғи кетган "Тip-Top" шарбатлари яна Янгиқўрғонда қадоқланмоқда

Орадан маълум вақт ўтиб, нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон ва хорижда ҳам ном қозонган “Тip-Top” шарбатларини қадоқлаш яна Янгиқўрғон тумани Исковот қишлоғи Бунёдкор маҳалласидаги корхонасида амалга оширилмоқда. Бу билан “Тip-Top” брендининг аввалги шуҳратини тиклаш сари дадил қадам ташланмоқда.


6.Таълим тарбиядан бошланади: Намангандаги эзгу ҳаракатлар самараси

Ниҳолларни экиб қуйиб, уни парвариш қилмасангиз, боғ эмас, тўқайзор яратасиз. Уйнинг пойдеворини эгри қўйсангиз, қураётган уйингиз девори ҳам томгача эгри бўлиб чиқади. Уни бузиб ташлаб, бошқатдан қуришдан ўзга чора йўқ. Худди шу каби жамият “қадди-басти-ю, соғломлиги”, баркамол шахс тарбияси ҳам гўдакликдан бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.


7.Наманганда мудҳиш жиноят: эркак ўз оила аъзоларини болтада чопиб, сўнг ўзини ёқиб юборди

Республика Бош прокуратурасининг хабар беришича, шу йилнинг 13 июнь куни Наманган шаҳри “Янги Замин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир оилада юз берган жанжал мудҳиш жиноят билан - уч кишининг, хусусан норасида чақолоқнинг аянчли ўлими билан якун топди.


8.Наманган вилояти: Ташрифдан ташрифгача нималар ўзгарди?

Наманган вилояти иқтисодиётида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 фоизга ўсишига эришилган бўлса, шу йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 108,6 фоизни ташкил қилди. 2019 йилга белгиланган 170,9 миллион доллар қийматига тенг экспорт амалиёти 100 фоиз бажарилди. Жорий йилда эса 450 миллион доллар экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб йилнинг дастлабки тўрт ойида 106 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинди.


9.Норинда қўшнисини "ухлатган" ўғри аёллар қўлга тушди

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни шу маҳаллада истиқомат қилувчи 38 ва 34 ёшли икки нафар аёл содир этганлиги аниқланди. Қўшнисини тунаган аёллар далилий ашёлар билан қўлга олинди.


10.Ҳар бир наманганликка ишонч ва руҳ берган ташриф

Кескин танқидга учраган Бунёдкор маҳалласида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари авжига чиқди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла фуқаролар йиғини идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Энг асосийси, маҳалланинг кўп йиллик муаммоси -  тоза ичимлик суви келтирилади. 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда камида 10 та корхона очиш, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада минг киши ишли бўлиши кўзда тутилмоқда.


11.Намангандаги 777 та маҳаллада "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига очиқ танлов эълон қилинди

Ҳоким ёрдамчисининг иш ҳақи миқдори унинг бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига қараб 4,5-5,5 млн.сўм этиб белгиланади. (танлов натижасига кўра ишга қабул қилинган шахсга аввалги иш жойидагига нисбатан кам бўлмаган миқдорларда иш ҳақи тўланади).


12.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


13.Ишчи гуруҳининг водийдаги ўрганишлари самара беряптими?

Тажриба сифатида илк манзил Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани танланган эди. Мазкур тажриба кўплаб ўзининг ижобий натижаларини бергач, ушбу амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам давом эттириш кераклиги белгиланди.


14.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->