Мақола топилди: 153 та

1.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


2.Халқаро видеоанжуман: Наманган ва Свердловск дўхтирлари нималарни муҳокама қилди?

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”га Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари акушер-гинекологлари жамланган бўлса, Екатеринбург шаҳридаги “Оилавий тиббиёт маркази” анжуманлар залига россиялик таниқли мутахассислар тўпланди.


3.АҚШлик мутахассислардан Наманганда маҳорат дарслари

Наманган муҳандислик-технология институти “Чет тиллар” кафедраси томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун ҳудудий семинар-тренинг ўтказилди.


4.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


5.Ниҳоят, "Навбаҳор" ғалабага эришди!

Севимли жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун бир гуруҳ содиқ мухлислар Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида “Навбаҳор” деган ҳайқириқлар асло тингани йўқ.


6.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


7.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


8."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


9."Макшрейдор" Наманганга нега борди?

    Ўзбекистон ўзининг бой ер ости ва усти табиий ресурсларига эга мамлакат ҳисобланади. Шундай   экан, айни пайтда тадбиркорлар томонидан адир ва тоғлар, дарёлардан қурилиш саноати учун зарур   хом ашё олиб, даромад   олаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, уларнинг барчаси белгиланган   тартиб асосида фаолият олиб боряпти-ми?


10.Шу кун мавзусига жиддий муносабат: она тилимни атай кесганлардан шоир чиқмагай

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наманганлик шоир Носиржон Жўраев Фейсбукдаги шахсий саҳифасида интернет сайтларидан бирида эълон қилинган “Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари рус тилига расмий мақом беришни таклиф қилдилар” номли материалга жиддий муносабат билдирди.


11.Намунали поликлиника қандай бўлиши керак?

Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди.


12.23 миллион алиментни олдиндан тўлаган фуқарога чеклов олиб ташланди

Мазкур мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, Улуғбек 2024 йил апрель ойига қадар жами 23 миллион 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради.


13.Чустдан чиққан булоқ сувининг шифобахшлиги ҳақиқатми?

Сувдан ичган одам борки бир дардга шифо топаётгани сезилади. Абдусаттор Йўлдашев сувдан Тошкентдаги илмий текшириш марказига олиб бориб текширтиради. Натижада эса ушбу сувда киши организми учун ўта фойдали бўлган кўп миқдордаги “Селен” моддаси бор эканлиги аниқланади.


14.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


15.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


--> -->