Мақола топилди: 30 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


3.Попда ҳамшира адлия кўмагида ишга тикланди, бош врач эса...

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли буйруғи бекор қилинди.


4.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


5.Наманганда 393 талабанинг 1 миллиард сўмдан зиёд контракт пули тўлаб берилди

2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда ўқиётган фаол талаба-ёшларга бир йиллик тўлов-шартнома пулининг 35 фоиз қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиб келинмоқда.


6.Солиқчилар Тўрақўрғонда 109 миллионлик дастгоҳларни нега олиб қўйишди?

Ҳар бир фуқаро Абдулҳаким сингари “Солиқдан қочиш эмас, балки уни тўлаш керак!”, “Солиқлар - ҳотиржамлик гарови”, деган азалий тамойилни англаб етса, нафақат уларнинг ўз муаммолари, балки жамиятдаги айрим ечимини кутаётган масалалар ўз-ўзидан барҳам топади.


7.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


8.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


9.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


10."Чорсу"да болакайни чинқиратган зирак ўғриси қўлга тушди

1984 йилда туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор бу аёл муқаддам бир неча бор жиноят содир этиб, суд ҳукми билан жазога тортилган бўлса-да, яна қинғир ишга қўл урди. У хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, шу йил 21 сентябрда Наманган шаҳридаги “Чорсу" бозорига бориб, эндигина 3 ёшга тўлган қизнинг қулоғида бўлган қимматбаҳо зиракларни ечиб олиб, уни пуллашни мақсад қилди...


11.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

12.Чортоқда Россия компанияси ҳамкорлигида қурилиш лойиҳалари амалга оширилади

Илғор технологияга асосланган ва малакали қурувчи-мутахассисларига эга “Доступное жильё” МДҲ ва бошқа мамлакатлар билан қурилиш соҳаси бўйича ҳамкорлик ўрнатган етакчи компания ҳисобланади. Чортоқ туманида “Доступное жильё” компанияси тажрибаси асосида кўп қаватли маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа иншоотларни қуриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.


13.Йил номига муносиб бўлайлик!

Президентимиз томонидан коррупцияни илдизи билан қуритиш мақсадида таклиф этган “ҳалоллик вакцинаси” хусусидаги фикрлари ҳар қандай тафаккур соҳибини фикрлашга чорлайди. Гарчи бу вакцина оламнинг бир зарраси бўлсада, қалбларни тўғри йўлга бошлайдиган виждоннинг бир бўлаги десак тўғри бўлади. 


14.Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади?

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.


15.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


--> -->