Мақола топилди: 7 та
1. | Намунали поликлиника қандай бўлиши керак? Учқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган амалий семинарда айни шу ҳақида атрофлича баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазалар юритилди. Унга Наманган вилоятидаги шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари координаторлари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар мудирлари таклиф этилди. |
2. | Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик. |
3. | Ўзбекистон тадбиркорлари партияларни тавқи лаънат қилса арзийди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакили Миродил Абдураҳмонов бугун Ўзбекистон тадбиркорларини қийнаётган муаммолар ҳамон ўз ечимини топмаётгани, Фармон ва қарорлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, бироқ уларнинг ижроси таъминланмаётганини очиқ тан олишимиз лозимлигини айтди. |
4. | Яхшиларга ёндашиб: Уламо Ҳорунхон домла Аюбхонов 80 ёшда! Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар. |
5. | Наманган шаҳрида икки қўшнининг жанжали аянчли тугади Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва... |
6. | Шавкат Мирзиёв "Навбаҳор" ишқибозларини алоҳида эътироф этди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди. |
7. | "ANAMED" ТАЪСИСЧИСИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА МУНОСИБ КЎРИЛДИ Ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшгани учун тадбиркор-ҳомийлар қаторида Наманган шаҳридаги “ANAMED” тиббий диагностика маркази таъсисчиси, 40 йиллик педагогик иш тажрибасига эга бўлган Тоштилла ая Салоҳитдинова I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. |