Мақола топилди: 19 та

1.Инвесторлар учун имконият: Қувайтлик тадбиркор Наманганда фабрика қуради

Марказда инвесторлар учун ташкил этилган алоҳида кабинет, ҳамда махсус йўлакча, тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва эътиборни юқори баҳоланди.


2.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


3.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


4.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


5.Ҳинд компанияси Наманганда замонавий кардиология ва турар-жой мажмуасини қуради

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Инвесторлар куни” муносабати билан Ҳиндистон компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди.


6.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


7.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


8.Нанай халқаро туризм масканига айланади-ми?

Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда 920 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи, 78 та вилла-меҳмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли каби объектларни барпо этиш кўзда тутилган.


9.Туристлар учун махсус микроавтобуслар ҳаракатланади

Мамлкатимизда, хусусан Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шу орқали вилоят иқтисодиётига инвесторларни жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар, бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.


10.Норин тумани ДХМ нимаси билан фарқланади?

Марказнинг очилиши  норинлик кексаю-ёшнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Аввал пана-пастқам биноларда аҳолига хизмат кўрсатилар бу аҳоли учун ҳам марказ ишчи-ходимлари учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирар эди. Бугун эса томомила ўзгача, туман қиёфасига кўркамлик бахш этаётган давлат хизматлари маркази аҳолига 80 турдан зиёд хизматларни кўрсатади.


11.Наманганда хорижий сармоядорлар сони яна биттага кўпайди!

Наманган вилоятига улкан қурилиш, бунёдкорлик ишларини бошлаш ниятида келган Бирлашган Араб Амирликларининг фуқаролари Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига рўйхатдан ўтиш учун ташриф буюришди.


12.Уйчида йирик шприц ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

“Акс медикал фарм” корхонаси ўз йўналишида ноёб лойиҳа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон миқёсида Нукус шприц заводидан кейин иккинчи ўринда туради. Жийдакападаги янги заводда йилига 100 миллион дона шприц, 300 минг дона аёллар тиббиёт ойнаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.


13.Наманганда Туркиянинг "Зираат" банки филиали очилади

Элчи жаноблари Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят раҳбари эса: “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз”, дея жавоб қайтарди.


14.Наманганда корейс тили мактаби очилади

Ҳоким Шавкат Абдураззоқов ва инвесторлар иштирокидаги бўлиб ўтган музокаралар давомида Наманган шаҳрида корейс тили мактабини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.


15.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


--> -->